<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>Равшан Хизиров</author>
<lyrics>[V1]
 Отамни севганлар
 Озод бўлганлар
 Озодликда яйраб
 Кучга тўлганлар.
 Исода яшайди
 Ҳатто ўлганлар
 Иноятда яшанг
 Миннатдор бўлиб!

[V2]
 Қулдек юришингиз
 Кимгадир ёқар,
 Бой бойларга афсус
 Сой сойга оқар.
 Раббим сизга нажот
 Нишонин тақар
 Иноятда яшанг
 Миннатдор бўлиб!

[V3]
 Қимни қулоғи бор
 Эшитсин бугун,
 Ечилган Исода
 Ҳар қандай &quot;тугун&quot;.
 Фаравон ҳаётда
 Кўрингизлар кун
 Иноятда яшанг
 Миннатдор бўлиб!

[V4]
 Сано айтиб Унга
 Эргашган ғолиб
 Кетмагай ҳеч қачон
 Дўзаҳда қолиб.
 Ҳар кун дуо билан
 Каломни олиб
 Иноятда яшанг
 Миннатдор бўлиб!</lyrics>
<title>Иноятда</title>
</song>